Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 15/02/2019 Жамшид Кенжаев иши бўйича яна бир гувоҳ сўроқ қилинди
Жамшид Кенжаев иши бўйича яна бир гувоҳ сўроқ қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жамшид Кенжаев иши бўйича жорий йил 21 январ санасида бошланган суд жараёни давом этмоқда. 14 феврал куни Тошкент шаҳар судида воқеа гувоҳи сифатида чақирилган тунги клубнинг собиқ ходими Саид Фозиловнинг сўзлари тингланди. Унинг берган кўрсатмасига кўра, мархум Кенжаев олдиндан Аурум 898 мижози бўлган.

Бунга қадар у клубда жанжал ёки шунга ўхшаш ҳолатларни содир этмаган. Ўша куни эса қўлида пучоқ бўлганлиги учун қўриқчилар уни ичкарига киритишмаган ва Жамшид уларга қаршилик кўрсатган.

Гувоҳ ўз сўзини якунлагандан сўнг, суд ҳайъати, давлат айбловчиси, айбланувчилар адвокатлари ва жабрланувчи ўзларининг савол ва эътирозларини бериб ўтишди. Суд томонидан ишни кўриб чиқиш 18 феврал, душанба куни соат 14:00га қадар қолдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг