Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 30/03/2022 Жамият фаолиятининг чораклик фаолияти муҳокама қилинди
Жамият фаолиятининг чораклик фаолияти муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонига мувофиқ, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди. 

Мазкур Давлат дастурининг бажарилиши юзасидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида қатор амалий вазифалар белгилаб берилган.

Қайд этиш лозимки, “яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш орқали 2026 йилга қадар иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш лозимлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган. 

Бу борада, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 2022-2026 йилларда 15 та янги гидроэлектр станцияларни (ГЭС) қуриш ва 5 та мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш ҳисобига йилига қўшимча 868 МВт электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш кўзда тутилмоқда.

Жумладан:

2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида қўшимча 173 МВт гидроэнергетик қувват яратиш бўйича 7 та;

2023 йилда Тошкент вилоятида 1 та ГЭС модернизациясини якунлаш ҳамда Қашқадарё ва Андижон вилоятларида жами ўрнатилган қуввати 29 МВт бўлган 2 та;

2024 йилда Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 1 та ГЭС модернизациясини якунлаш ҳамда жами лойиҳавий қуввати 122 МВт бўлган 4 та;

2025-2026 йилларда Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида жами қуввати 544 МВт бўлган 4 та ГЭСларни ишга тушириш белгиланган. 

Шу мақсадда, Жамият томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ҳамда Бошқарув раиси ўринбосарлари томонидан ишлаб чиқилган иш-режаларига мувофиқ, белгиланган чора-тадбирлар ижросининг ўз вақтида бажарилиши юзасидан тегишли бошқарма ва бўлимлар масъуллари, ГЭС ва каскадлар раҳбарлари иштирокида 2022 йил 1-чорак даври мобайнида бажарилган ишлар юзасидан видеоселектор шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Дастлаб, Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Б. Амирсаидов томонидан эксплуатация ва қурилиш бўйича амалга оширилган ишлар хусусидаги ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Хусусан, 2022 йил I ярим йиллигида 2487,8 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш белгиланган бўлиб, чораклик кўрсаткич белгиланган режа кўрсаткичидан юқори фоизларда бажарилиши таъминланди. Хусусан, жорий йилнинг январь-март ойлари давомида ГЭСлар томонидан 960,0 млн. кВт.соат, чораклик режа (806,6 млн. кВт.соат) га нисбатан 115 % электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022-2024 йилларда металл, рух, қора металл прокати ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш, рангли ва қора металл парчалари ва чиқиндилари шаклланиши мақсадли қўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 11-сонли мажлис баёнига мувофиқ “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 2022 йилда 1100 тонна қора ва 20 тонна рангли металл чиқиндиларини “Ўзметкомбинат” АЖга топширилишини таъминлаш борасида, январь-март ойлари давомида Жамият томонидан 280 тонна қора ҳамда 4,0 тонна рангли металл парчалари топширилиб, режа кўрсаткичлари мос равишда 101 % ва 133 %га бажарилди.

2022 йил ГЭСлардаги асосий ускуналарни мукаммал таъмирга чиқариш режа-жадвалига асосан, жами 15 та гидроагрегатларни мукаммал таъмирлаш белгиланган бўлиб, январь-март ойлари давомида 1 та гидроагрегат мукаммал таъмирдан чиқарилди ва 2 та гидроагрегатда ишлар давом эттирилмоқда.

Шу ўринда қурилиш ишлари бўйича, инвестиция дастурига киритилган 9 та (йилдан-йилга ўтувчи лойиҳа бўйича) қурилиш-монтаж ва модернизация ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, ушбу ишлар 100 фоизга бажарилди. 

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раисининг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперацион алоқаларни кенгайтириш импорт ва экспорт амалиётлари ҳамда ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги бўлимлар ва тизим ташкилотлари томонидан 2022 йил 1-чорак даври мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Тизимдаги саноат корхоналари томонидан 2022 йилда 105,9 млрд. сўмлик, шу жумладан, 1-чоракда 11,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хусусан, “Сувсаноатмаш” АЖ томонидан 4,2 млрд. сўмлик, “Энергоқурилишиндустрия” УК томонидан 7,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини таъминлаш белгиланган бўлиб, биринчи чоракда 17,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. “Сувсаноатмаш” акциядорлик жамияти негизида 17 турдаги маҳсулотни маҳаллийлаштириш орқали 2021 йилда 13,4 млрд. сўмлик, шундан, 1-чоракда 3,1 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига эришилди. Тармоқлараро саноат кооперацияси (cooperation.uz) орқали 2021 йилда 20,1 млрд. сўм, шундан 1-чоракда 1,5 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулотлар харидини амалга ошириш борасида амалий ишлар бажарилмоқда.

Жамият томонидан сув омборлари фаолияти бошқарув тизимини такомиллаштириш йўналишида тизимдаги сув омборлари фаолиятини бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда уларнинг техник ҳолати ишончлилигини таъминлаш, назорат-ўлчаш ва сейсмик хавфсизлик қурилмалари, локал хабар бериш тизимини автоматлаштириш мақсадида соҳага илғор хорижий компаниялар ва илмий тадқиқот институтлари жалб қилинди. 

Бугунги кунда Россия Федерациясининг “ВНИИГ им.Б.Е Веденеева”, “Мосгидросталь”, “Мосгидро проект” ва Туркия давлатининг “DOLSAR Engineering Inc. Co” компаниялари тажрибасидан фойдаланиш мақсадида хорижий мутахассислар билан биргаликда барча сув омборлари ўрганиб чиқилди.

Бундан ташқари, Тўполанг сув омборида босимли пьезометрлар монометрларини янгисига алмаштириш бўйича шартномалар имзоланди. Шунингдек, Россия Федерациясининг “DYSYS” ташкилоти билан 10 дона сейсмостанция қурилмаларни харид қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жамият бошқарувидаги сув омборларининг техник ҳолатини яхшилаш, гидротехник иншоотларни хавфсиз ишлатилишини таъминлаш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг мутахассислари, лойиҳа институти ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, сув омборларнинг техник ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш, таъмирлаш-тиклаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда тегишли нуқсон далолатномаларини тузилиб, 2022 йил харажатлар сметаси доирасида белгиланган маблағлар ажратиб берилди.

Бундан ташқари, хорижий илғор компаниялари билан ҳамкорлик қилиш ишлари йўлга қўйилиб, сув омборлари техник ҳолатини яхшилаш, гидротехник иншоотларни хавфсиз ишлатилишини таъминлаш бўйича ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Яна бир муҳим йўналишда, хусусан, 2022 йил сел-тошқин мавсумига тайёргарлик ишларини ташкиллаштириш мақсадида Жамиятнинг жорий йилнинг 9 февралдаги 02-10/18-сон чора-тадбирлар дастури ишлаб-чиқилиб, тасдиқланди. 

Мазкур дастур билан сел-тошқин мавсуми даврига қадар ҳар бир сув омборида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинган.

Шунингдек, гидротехник иншоотларнинг хавфсиз ишлашини назорат қилиш бўйича раҳбар-ходимлардан иборат кечаю-кундуз навбатчилик гуруҳлари ташкил қилинди. 

Шу билан бирга, сув омборларида сув тўплаш ва сув чиқариш ишларини ташкил этиш, сел-тошқин сувларини беталофат ўтказиш чораларини кўриш, сув омборларидаги сув ҳисоб-китобини замонавий технологиялар асосида юритилишини жорий қилиш мақсадида хорижий илғор тажрибалар ўрганилиб, Россия Федерациясининг “ВНИИГ им.Б.Е Веденеева”, “Мосгидросталь”, “Мосгидропроект” ва Туркия давлатининг “DOLSAR Engineering Inc. Co” компаниялари билан ҳамкорликда ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Рақамлаштириш ва АКТни жорий қилиш бошқармаси томонидан Сув омборларига сувнинг кириши, чиқиши ва кунлик мониторингини олиб бориш, назорат ўлчов қурилмалари кузатув натижаларини таҳлил этиб бориш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ўтказилган очиқ мулоқот видеоселектор кўринишида кенгайтирилган тарзда олиб борилди. Шу билан бирга, ҳудудлардаги корхоналар (ГЭС, каскадлар) раҳбарларининг ҳам режа кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан тегишли ҳисоботлари тингланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг