Валюта курслари 24/06/2025
$1 – 12410.99
UZS – -0.69%
€1 – 14237.89
UZS – -1.16%
₽1 – 158.38
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 24/06/2025 Жаҳон банки ва Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди

Жаҳон банки ва Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 23 июнь куни Жаҳон банкининг давлат-хусусий шериклик бўйича экспертлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жаҳон банкининг давлат-хусусий шериклик бўйича мутахассиси Елена Тимушева, ДХШ бўйича консультант Давид Дуарте ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Абдуқодир Ёқубов ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ва фискал хатарларни бошқариш механизмлари бўйича техник ҳамкорлик, ДХШ лойиҳаларини скрининг қилиш ва баҳолашга доир услубиёт ва амалий воситалар ҳамда уларни янада такомиллаштириш масалалари юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Шунингдек, муҳокамалар давомида томонлар сув таъминоти, транспорт ва бошқа муҳим соҳаларда амалга оширилаётган ДХШ лойиҳалари ва уларнинг натижалари, молиявий барқарорлик ва инвестициявий жозибадорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда белгиланган мақсадларга етишда тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг