Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жаҳон банки 2025 ва 2026 йиллар учун Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш прогнозига ижобий ўзгартишлар киритди.
Дунё иқтисодий ривожланиш истиқболларига бағишланган ҳисоботга кўра, 2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 6%га ўсди. Бу кўрсаткич июнь 2024 йилдаги 5,3%ли прогноздан юқорироқ.
Жаҳон банки экспертларининг таъкидлашича, 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8%га ўсиши кутилмоқда. Бу ҳам 2024 йил июнида берилган 5,6%ли прогнозга нисбатан бироз юқоридир.
2026 йилда эса ЯИМ ўсиш суръати 5,9%ни ташкил этиши тахмин қилинмоқда, бу эса олдинги ҳисоботда қайд этилган кўрсаткичдан 0,2 фоиз пунктга юқори.