Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/12/2017 IUTнинг тўртинчи босқич талабалари Жанубий Кореядаги ўқишни муваффаяитли тамомладилар
IUTнинг тўртинчи босқич талабалари Жанубий Кореядаги ўқишни муваффаяитли тамомладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг тўртинчи босқич талабалари Жанубий Кореядаги ўқишни муваффаяитли тамомладилар ва Ўзбекистонга қайтиб келдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил июнь ойи охирида “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факультетининг 99 нафар талабаси Корея Республикасидаги Инҳа университетида ўқиш учун Инчхонга йўл олган эди. Уларнинг “3+1” дастури доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 3 йил ва Корея Республикасидаги Инҳа университетида 1 йил давомида ўқишлари кўзда тутилган эди.

Икки семестр давомида ўзбекистонлик талабалар Корея Республикасидаги Инҳа университетининг юқори малакали профессорларидан билим олдилар.

Ўқиш даврида Корея Республикасидаги Инҳа университети маъмурияти Ўзбекистондан келган талабалар учун маданий ва таништирув саёҳатларини уюштирдилар, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўтган ҳафтанинг охирида Инчхонда Жанубий Кореядаги бир йиллик дастурнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда икки университет раҳбарлари, профессорлар ва талабалар иштирок этишди. Маросим давомида талабалар дастурни якунлашгани тўғрисидаги сертификатларни олишди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев дастур битирувчиларини табриклади ва тўртинчи босқич талабаларига келгуси ишларида муваффақиятлар тилади. Барча талабалар 2017 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистонга қайтиб келишди ва эндиликда ўқишларини ҳамда амалиёт дастурини Тошкентда давом эттирадилар.

Мазкур воқеа ҳақида гапирар экан, Сарвар Бобоходжаев шундай деди: “Биз Жанубий Кореядаги ҳамкорларимиз билан дастурни муваффақиятли амалга оширдик ва талабаларимиз муносиб натижаларга эришишди. Биз Ўзбекистон ёшларининг натижаларидан мамнунмиз. Энди талабалар Тошкентдаги битирувга тайёрланадилар”.

“2018 йилнинг ёзида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларининг биринчи битируви бўлади. Баъзи талабалар магистратурада ўқишларини давом эттирадилар ва айримлари эса ўз меҳнат фаолиятларини бошлайдилар. Умид қиламанки, улар бизнинг мамлакатимиз учун муносиб кадрларга айланади”.

“Шу билан бирга, биз Корея Республикасидаги Инҳа университети билан биргаликда таълим дастурини такомиллаштириш ва Ўзбекистон ёшлари учун қўшимча имкониятлар яратиш устида ишлаймиз. 2018 йил мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Энг илғор инновацион тармоқлардан бири учун мутахассислар тайёрлашимизни ҳисобга олсак, бу бизга қўшимча масъулият юклайди. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг асосий мақсади IТ-саноатининг келажакдаги етакчиларини тайёрлашдир ва бу мақсадга эришиш учун биз бозор ва унинг иштирокчилари талабларини инобатга олишимиз керак”, - қўшимча қилди ректор.

“Мен маҳаллий ва хорижий IТ-компанияларни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорлик қилишга чақираман. Фақат бир-биримиз билан мулоқот қилиб, белгиланган мақсадларга эриша оламиз”, - деди Сарвар Бабаходжаев.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг