Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 07/06/2016 IUTга TOEFL iBT® тестларини ўтказишга рухсат берилди
IUTга TOEFL iBT® тестларини ўтказишга рухсат берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг июнь ойида, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) TOEFL iBT®нинг интернет талқинини ишлаб чиққан ETS ташкилотидан тест ўтказишга рухсат олди ҳамда TOEFL iBT® тестларининг сертификатланган маъмурий марказига (CTAS – Certified Test Administration Site) айланди.

TOEFL® (Test of English as a Foreign Language) – бу инглиз тили бўйича халқаро имтиҳон. TOEFL®нинг асосий мақсади – инглиз тилиси она тили бўлмаганларнинг тайёргарлик даражасини баҳолашдир. Ҳозирги пайтда TOEFL дунёнинг 130 мамлакатидаги 9 мингдан ортиқ олий ўқув юртларида тан олинади.

Қайд этиб ўтамиз, TOEFL ёки IELTS сертификатини зарур баллар билан тақдим этилиши (факультетларга қараб), Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига, шунингдек, Тошкент шаҳридаги хорижий олий ўқув юртларининг филиалларига ўқишга кириш учун асосий талаблардан бири ҳисобланади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Инновациялар ва саноат кооперациялари маркази директори Санжар Саидхўжаев мазкур воқеани қуйидагича шарҳлади: «Бизнинг олий ўқув юртимиз CTAS расмий мақомини олганидан хурсандмиз. ETS билан ҳамкорлик доирасида, IUT TOEFL iBT® тестларини ўтказадиган бўлди. Кириш имтиҳонларидан олдин инглиз тилидан имтиҳонларга талабнинг ортиши сабабли, IUT абитуриентларга имтиҳонларни ўз вақтида топшириб, университетларга киришларига қўшимча имконият яратмоқда. Шунингдек,TOEFL таълим инглиз тилида олиб бориладиган дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатларидаги кўпгина хорижий дастурларда иштирок этиш ҳамда малака ошириш учун ҳам зарур. Айрим илмий ва малакали сертификация дастурларида иштирок этиш учун ҳам номзодларда TOEFL сертификати бўлиши керак», - деди Саидхўжаев.

IUTдаги TOEFL iBT бўйича дастлабки имтиҳонлар 18-июнь ва 25-июнь кунлари ўтказилади. Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин - https://inha.uz/en/toefl/. IUTда TOEFL iBT® имтиҳонини топшириш учун, ETSнинг (https://www.ets.org/toefl/ibt/register/) расмий сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.

1947-йилда ташкил этилган ETS ташкилоти (Educational Testing Service), дунёдаги энг йирик хусусий нотижорат таълим ташкилоти бўлиб, дунёга машҳур бўлган TOEFL iBT®, TOEIC® (Test of English for International Communication) ва GRE® (Graduate Record Examination) стандартлаштирилган халқаро тестларини ишлаб чиқаради ва бошқаради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг