MIT.UZ Open Data Challenge 2016 тадбири 4 кун давом этиб, 27-ноябрь куни ғолиблар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишади. Қайд этиш керак, мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, “Камолот” ЁИҲ, “UZINFOCOM” маркази, “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ташкилотчилик қилишмоқда.
MIT.UZ Open Data Challenge 2016 танлови доирасида ҳаётнинг турли соҳалари учун муҳим бўлган янги ижтимоий-фойдали лойиҳалар тайёрланади: молия, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқалар. Мазкур лойиҳалар мобил ва веб-иловалар, инфографика, медиа лойиҳалар, мақолалар шаклида яратилади.