Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2016 IUTда Маслаҳат Кенгаши ташкил этилди
IUTда Маслаҳат Кенгаши ташкил этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кўмаги билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2016-йилнинг 18-апрель куни АКТни ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея илмий-амалий форуми бўлиб ўтди.

Форум доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Маслаҳат Кенгашини ташкил этиш бўйича ўзаро англашув Меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасидаги бизнес вакиллари томонидан имзоланди.

Маслаҳат Кенгаши университетга барча соҳаларда, жумладан, университет томонидан замонавий бозор талабларига мос келадиган мутахассисларни тайёрлаш, изланишлар олиб бориш, молиявий ва техник лойиҳаларга кўмаклашувда, инвестициявий лойиҳаларда маслаҳат ва тавсиялар беради.

Маслаҳат Кенгаши аъзолари университетга таълим хизматлари сифатини оширишга ҳамда Ўзбекистонда таълим муҳитини жаҳон стандартлари даражасида шакллантиришга кўмак беришади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг