Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 14/07/2016 IUTда «Ҳамкорликдаги фаолият учун Cisco технологиялари» мавзусида семинар ўтказилди
IUTда «Ҳамкорликдаги фаолият учун Cisco технологиялари» мавзусида семинар ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- IT соҳасида дунёда тан олинган етакчилардан бири бўлган “Cisco Systems” компанияси, 2016-йилнинг 12-июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистондаги ўз ҳамкорлари учун «Ҳамкорликдаги фаолият учун Cisco технологиялари» мавзусида семинар ўтказди.

МДҲ мамлакатларида «Collaboration” технологиялари сотуви бўйича менежер Игорь Сукайло ҳамкорларни «Cisco»нинг энг сўнгги ишланмалари билан таништирди. Бу ишланмалар АКТни татбиқ этишга тўғри ёндашиш натижасида ташкилотдаги ходимларнинг биргаликдаги фаолиятларини янада самаралироқ қилиш имкониятини беради.

«Тўғри ёндашиш» деганда маблағларни янада самаралироқ сарфлашни ҳам тушуниш керак. «Cisco» ҳамкорларига бир қанча йўналишлар тақдим этилдики, ундан фойдаланганда мижоз ўзидаги амалда бўлган IT архитектураси ва коммуникациясини тўлиқ ўзгартириш талаб этилмайди. Аммо «Cisco» ишланмалари ёрдамида ҳамкорликдаги фаолият учун шароитни сезиларли даражада кенгайтириш мумкин.

«Cisco» компаниясининг «Business Edition 6000 (BE6000)» ечимлар мажмуаси замонавий ташкилотлар учун катта имкониятлар тақдим этади. Унда фойдаланилган виртуаллаштириш технологиялари, «Cisco» компаниясининг анъанавий тарзда кучли ҳисобланган коммуникацион технологияларига қўшимча тарзда, биринчидан, телефонияда мавжуд бўлган ечимларни тўлдиришни, иккинчидан, ташкилотнинг ўсиши билан мос равишда мазкур қўшимчаларни ҳам кенгайтириш имкониятини беради.

Бозордаги кўпгина вэб-конференциялар сингари “булут”да эмас, мижознинг серверида ишлайдиган вэб-конференциялар ва мажлислар сервери ҳисобланган «WebEx Meetings Server»ни шундай қўшимчалардан бири сифатида эътироф этиш мумкин. Бундай ечимлардан фойдаланиш ташкилотларга TAS-IX тармоғи ичида вэб-конференциялар ва мажлислар учун ўз инфратузилмасини яратиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида Интернет трафиги учун сарфланадиган маблағларни сезиларли даражада тежайди, ҳамда етарлича хавфсизлик даражасини таъминлайди. Бу эса давлат ташкилотлари ва банклар учун жудаям муҳим омил ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур семинар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўтказилди. IUTнинг очилганига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлсада, лекин ўтган қисқа давр ичида Ўзбекистондаги IT-таълим муассасалари орасида тан олинган нуфузли илм даргоҳларидан бирига айланди. Бундан ташқари, IUTда талабаларга сабоқ беришда «Cisco» компаниясининг технологияларидан фойдаланилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг