Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 20/05/2016 IUTда CISCO вакили билан IUT Girls лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди
IUTда CISCO вакили билан IUT Girls лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- CISCO компаниясининг минтақавий бизнес-менежери Наргиза Кушакова жорий йилнинг 17-май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари билан учрашув ўтказди.

Учрашув IUT Girls лойиҳаси доирасида ўтказилди. Лойиҳа IT соҳасига кўпроқ қизларни жалб қилишга қаратилган. Мазкур лойиҳа доирасида IUTда таълим олаётган кизларни IT соҳасига жалб қилиш учун соҳада фаолият олиб борувчи етакчи мутахассислар билан учрашувлар ташкил этиш режалаштирилган.

Электр алоқа стандартизацияси бюроси (ITU) маълумотига кўра, дунёда битирувчи қизларининг бор йўғи 3 фоизи АКТ мутахассислиги бўйича таълим олади, битирувчи йигитлар орасида бу рақам 10 фоизни ташкил этади.

Учрашув давомида Наргиза Кушакова тармоқ технологиялари бўйича дунёдаги етакчи компанияларидан бири бўлган CISCO ва янги технологиялар, ҳамда муҳандислар ҳақида гапириб берди.

Унинг айтишича, CISCO компанияси АКТ соҳасида аёллар сонини оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашини айтди.

Учрашув давомида АКТ соҳасида қизлар сони ошиб бормоқда ва бунга бир неча сабаблар бор.

АКТ соҳаси ходимларга эркин иш жадвалини таклиф қилиши мумкин. Бу эса оилали қизлар учун ишлаш имкониятини яратиб беради. АКТ мутахассислари идорада ўтиришлари шарт эмас, сабаби улар исталган жойдан ишлашлари мумкин.

Қизлар бу соҳада мантиқий ва ижодий фикр юритган ҳолда жамиятнинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. IT-мутахассислар яхши пул топишлари учун хорижга кетишлари шарт эмас. Улар дунёнинг йирик компанияларига ўз уйларидан хизмат кўрсатишлари мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг