IUT ректори Сарвар Бабаходжаев ва “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг Бош директори Шуҳрат Атамуҳамедов ҳужжат остида имзо қўйишди.
Шартнома доирасида, томонлар ҳамкорликда инновацион сиёсатни амалга оширишда иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг реал тармоғига жорий этиш бўйича инновацион маҳсулотлар яратиш, ёш ихтирочиларни рағбатлантириш ниятидалар.
Томонлар рағбатлантириш ва инновацион ташаббуслари қўллаб-қувватлаш учун, амалий, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш учун ўқитувчилар, номзодлар ва талабаларни жалб этиш режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг битирувчилари “Ўзбекистон почтаси” АЖ корхоналарига ишга жойлаштирилади, талабалар эса амалиёт ўташ имконига эга бўлиши кутилмоқда.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда логистика соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг мутахассислари ва профессорларини жалб қилади.
IUT ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ ишлаб чиқариш ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилишга қаратилган амалий илмий тадқиқотлар ва инновацион технологияларни яратишга йўналтирилган қўшма тадқиқотларни амалга ошириш ниятидалар.
Томонлар инновацион ва ёшлар сиёсатини амалга ошириш масалалари, шунингдек, ўқув-услубий тавсиялар ва адабиётларни нашр этиш бўйича турли семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда конференциялар ўтказишади.