Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 15/02/2016 IUT ва MICROSOFT ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
IUT ва MICROSOFT ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Таниқли Microsoft корпорациянинг делегацияси 2016 йилнинг 10 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этиш учун ташриф буюрди.

Делегация таркибидан Microsoftнинг Марказий ва Шарқий Европа минтақасида лицензия қоидаларига амал қилинишини назорат қилувчи менежерлари Диас Шуканов ва Анна Самолётова, Ўзбекистондаги бизнесини ривожлантириш бўйича менежер Равшан Каримов ва Марказий Осиё ва Монголияда ҳамкорлар билан ишлаш менежери Алиёр Баҳроновлар ўрин олган эди.

Microsoft делегацияси аъзолариТошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Шерзод Шерматовбилан учрашишди. Учрашув давомида корпорация билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги ҳамда университет талабалари DreamSpark дастури доирасида турли компьютер дастурларидан бепул фойдаланишаётганлиги учун миннатдорчилик билдирилди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Microsoft корпорацияси икки йилдирки университет талабаларига DreamSpark ваучерларини тақдим этмоқда.Мазкур ваучерлар ёрдамида талабалар Visual Studio, Xamarin, GitHub Student Developer pack, VS Express 2013 for Web/Windows, VS Team Foundation, Team Explorer Everywhere, MS Expression Studio, XNA Game Studio 4, Kinect for Windows SDK, Kodu Game Lab, MS Mathematics, Windows Phone SDK, Silverlight 4 SDK, MS Robotics Developer Studio, VS LightSwitch, Microsoft Azure ва бошқа дастурлардан бепул фойдаланиш имкониятига эгалар бўлишяпти. Бундан ташқари Microsoft мутахассислари университетда ўтказилаётган турли таълим семинарлари ва тадбирларида иштирок этмоқдалар.

Диас Шуканов Microsoft делегациясининг Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташрифидан асосий мақсад икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаш ҳамда корпорация томонидан университетга қандай ёрдам кўрсата олишлари мумкинлигини аниқлашдан иборат эканлигини айтди.

Учрашув давомида ректор меҳмонларни университет фаолияти, келажакдаги режалари, таълим жараёни ҳамда ахборот технологиялари саноати вакиллари билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият берилаётгани ҳамда шу мақсадда университет қошида очилган Инновациялар ва саноат кооперацияси маркази бунинг яққол далили эканлиги ҳақида фикр билдирилди.

Учрашувдавомидатомонларташкилотларўртасидаҳамкорликмасалаларинимуҳокамаэтдилар. Жумладан, Microsoft дастурлари ва лойиҳаларида университет иштироки ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув сўнггида Диас Шуканов университет ташрифлар китобига ўзининг илиқ тилак ва истакларини ёзиб қолдирди. Ташриф давомида Microsoft компанияси вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар ва ўқитувчилар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг