Делегация таркибидан “Exadel Inc.”нинг Бош амалиёт директори Грегори Кацман ва HR-менежер Елена Круковскаялар ўрин олган эди.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев меҳмонларни қутлади ҳамда IT-мутахассислани тайёрлайдиган олий ўқув юрти тўғрисида гапириб берди.
Унинг қайд этишича, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари инглиз тилида, Корея Республикасидаги Инҳа университети таълим дастурлари асосида таҳсил оладилар.
“Exadel Inc.” ходимлари компания фаолияти тўғрисида маълумот тақдим этдилар. Қайд этилдики, “Exadel” — халқаро IT-компанияси бўлиб, IT-консалтинг ҳамда дастурий таъминотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Грегори Кацманнинг таъкидлашича, компания Беларусда дастурлаш бўйича бепул курсларни ўтказиб, таълим дастурларини амалга оширади. Унинг қайд этишича, “Exadel Inc.” бозорда талабгор бўлган дастурлаш тиллари бўйича курслар ўтказади.
Учрашув давомида томонлар “Exadel Inc.” мутахассисларини жалб қилиб, онлайн-технологиялардан фойдаланган ҳолда дастурчиларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар.