Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 19/10/2016 IUT талабалари Winncom Technologies танловида ғалаба қозондилар
IUT талабалари Winncom Technologies танловида ғалаба қозондилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари “Winncom Technologies” компанияси ташкил этган танловда ғалаба қозондилар.

Technologies компаниясининг викторинаси сентябрь ойининг охирида ташкил этилган ICTEXPO 2016 Ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси доирасида ўтказилди.

Танлов қоидаларига кўра, иштирокчилар ахборот технологияларига оид саккизта саволга жавоб беришлари лозим эди.

Танлов якунларига кўра, IUTнинг иккинчи босқич талабаси Фирдавсбек Нарзуллаев танловнинг икки нафар асосий ғолибларидан бирига айланди. У “Samsung Galaxy Tab E” планшетини ютиб олди.

IUTнинг учинчи босқич талабалари Шерзод Эламанов ва Неъматжон Нарзиевлар иккинчи даражали ғолибларга айландилар. Уларга “Lenovo” портатив хотира дисклари топширилди.

Совринлардан ташқари IUT талабалари “Winncom Technologies” компаниясининг Ўзбекистондаги офисида амалиёт ўтайдилар ва ишга қабул қилиш имкониятини ҳам қўлга киритишлари мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг