Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 03/11/2016 IUT талабалари очиқ дастурий таъминот технологияларини ўргандилар
IUT талабалари очиқ дастурий таъминот технологияларини ўргандилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)да 2016-йилнинг 26-28-октябрь кунлари очиқ дастурий таъминот технологиялари семинари бўлиб ўтди.

Семинар Корея Республикаси ахборот технологиялари саноатини ривожлантириш миллий агентлиги (NIPA), “KOICA”нинг “World Friends Koreа” дастури, Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва IUT томонларидан ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016-йилнинг 14-июль куни NIPA, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, ТАТУ ва IUT томонидан Эркин ва очиқ дастурий таъминот (ЭОДТ)ни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди. Семинар ушбу меморандум ижроси доирасида ташкил этилди. Мазкур семинар 26-28-октябрь кунлари ТАТУда ҳам бўлиб ўтди.

Семинарни ўтказиш учун Корея Республикасидан Ўзбекистонга бир гуруҳ мутахассислар келишди. Уч кун давомида IUT талабалари очиқ дастурий таъминотлар соҳасидаги охирги янгиликлар тўғрисида маълумот олдилар.

Талабалар кореялик мутахассислардан очиқ дастурий таъминотни лицензиялаш, дастурлар яратишда Git хизматидан фойдаланиш, “Node”да дастурлаш, API яратиш ва бошқа йўналишлар бўйича билим олдилар.

“Сонгюнгван” университети профессори Сонг Санг Хё очиқ дастурий таъминотлардан стратегик фойдаланиш ва ушбу йўналишда амалга оширилган муваффақиятли лойииҳалар ҳақида маълумот берди.

Семинар якунига кўра, унда иштирок этган талабаларга ташкилотлар томонидан сертификатлар топширилди.

Талабалар семинар давомида очиқ дастурий таъминотлар ҳақида маълумот олдилар, - деди IUT биринчи проректори профессор Чо Ву Суг. Унинг сўзларига кўра, бундай семинарларнинг ҳар йили ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, Эркин ва очиқ дастурий таъминот масалалари бўйича форумлар ҳам ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг