Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 09/02/2017 IUT талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этадилар
IUT талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этадилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 10 нафар талабалари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикасидаги Инҳа университети ҳар йили бутун дунёдаги талабалар учун ёзги мактабни ташкил этади. Ёзги мактаб вақтида талабалар турли фанлар бўйича билимларини оширадилар, Корея Республикасининг маданияти ҳамда тарихий обидалари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Аввалги йиллар каби, Корея Республикасидаги Инҳа университети Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 10 нафар фаол ва иқтидорли талабаларига бепул ёзги мактабда иштирок имкониятини тақдим этади. Ёзги мактабда иштирок этишни истаган бошқа талабалар дастурнинг барча харажатларни ўз ҳисобларидан тўлаш шарти билан ҳужжат топширишлари мумкин.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 10 нафар фаол ва иқтидорли талабаларни аниқлаб олиш мақсадида танлов эълон қилди. Мазкур танлов ғолиблари Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Талабалар танловнинг қуйидаги 5 та йўналиши бўйича иштирок этиб, Корея Республикасидаги Инҳа университетининг ёзги мактабида иштирок этиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

IUT танловлари:
• Оптимал технологиялар асосида ечимларни ишлаб чиқиш бўйича танлов
• Талабалар маълумотлари билан ишлаш ва таълим жараёнларини бошқариш бўйича тизимни ишлаб чиқиш бўйича танлов
• IUT мадҳияси ва унсурларини ишлаб чиқиш бўйича танлов
• АКТда қизлар ташаббуслари бўйича танлов
• Технологик стартапнинг энг яхши бизнес-режаси бўйича танлов

Умид қиламизки, мазкур танловлар талабаларни ўз устиларида ишлашлари ҳамда келажакда юқори натижаларга эришишлари учун илҳомлантиради ҳамда катта имкониятлар яратиб беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг