Эслатиб ўтамиз, учувчисиз тизимларни эксплуатацияси бўйича “Учувчисиз технологиялар” компанияси 2017 йилнинг охирида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК қошида ташкил этилган.
Компания “Птеро G1” (Россия) нинг учувчисиз авиация тизимларини қишлоқ хўжалиги экинлари ўлчами ва уларнинг ривожланиш мониторингини олиб бориш учун эксплуатация қилади. Бу эса ўз вақтида картографик материалларни янгилаш ва агротехник тадбирлардаги камчиликларни бартараф этиш имконини беради.
УУА (учувчисиз учиш аппаратлари) орқали фотосуратга олиш қишлоқ хўжалиги ер майдонини тез ва тўғри баҳолаш имконини беради. Доимий мониторинг эса ҳосилнинг сифатини назорат қилиш ва экинлардаги ўғирлик ҳолати ва ҳосилнинг зарарланишини баҳолаш имконини беради. Бу маълумотларнинг барчаси зудлик билан экин ҳолатидаги ўзгаришга жавоб бериш, ўз вақтида қарор қабул қилиш ва натижада – ердан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
УУА - технологияси қишлоқ хўжалиги ер майдони ҳолатини ҳисобга олиш ва назорат қилиш: у сув истеъмоли, ўғит ва кимёвий моддаларнинг оптимал миқдорини ҳисоблаб, даланинг электрон хариталарини яратиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини прогнозлаш, дренаж тизимларини ўрнатишни режалаштириш имконини беради.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Ширин Ахмедходжаева, Ҳумоюн Аминаддинов (иккаласи ҳам 2-босқич талабалари), Дилмурод Мадраҳимов (3-босқич талабаси) ва Юнус Саъдуллаев (1-босқич талабаси) “Птеро G1” УУА ёрдамида яратилган фотосуратлар асосида ер майдони ҳолатини таҳлил қилиш ва прогнозлаш тизими модулини яратишди.
Дастурий таъминот бир спектраль таҳлилни амалга ошириш ва ўсимликларнинг индекси NDVI (Normalized Difference Vegetation Index)ни ҳисоблаш чиқиш имконини беради.
Ҳумоюн Аминаддинов (талаба) таъкидлади: “Мультиспектраль тасвирлар ёрдамида “RedEdge Micasense” камерасидан фойдаланган ҳолда биз майдоннинг NDVI харитасини яратамиз. Кейин алгоритм заиф/ночор (сув тақчил ёки жуда кўп бўлган) жойларни аниқлаб, ўсиш самарадорлигини ошириш учун зарур чора-тадбирлар қабул қилишга ёрдам беради”.
“Учувчисиз технологиялар” компанияси директори Шавкат Қодиров қайд этди: “Талабалар минтақамизнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда жуда истиқболли йўналишни танлашди. Шуниси қувонарлики, улар ўзларининг ахборот технологиялари соҳасидаги билимларини кўнгилочар нарсаларга эмас, балки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга йўналтиришди. Таъкидлаш жоизки, улар томонидан амалга оширилган ҳамда амалга оширилаётган ишлар инновацион бўлиб, ҳали Ўзбекистонда ҳеч ким томонидан жорий этилмаган”.