“Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг янги бошқарув раиси 2017 йилнинг 3 март куни ташкилотнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мажлисида сайланди.
Мажлисда жамиятнинг Бошқарув ҳамда Тафтиш комиссияси аъзолари ҳам сайланди. IUT Проректори Турдимурат Турсунмуратов “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг бошқарув раиси муовини этиб сайланди.
“Haejin NewWorld” компанияси Бош директорининг муовини Сергей Пак “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамиятининг ижрочи директори этиб сайланди.
Мажлис давомида қатнашчилар Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш масалаларини муҳокама қилдилар.
“Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамияти - Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашда, икки мамлакат ўртасидаги халқ дипломатияси, маданий-тарғибот алоқалари йўналишида олиб борилаётган ишларни янада фаоллаштириши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон - Корея” Дўстлик жамияти Тошкентда 1999 йилда ташкил топган эди. Мазкур жамият Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро маданий алоқаларга ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда.