Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 11/07/2016 IUT га онлайн қабул якунланишига 4 кун қолди
IUT га онлайн қабул якунланишига 4 кун қолди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ҳужжатларни онлайн равишда топшириш 2016-йил 14-июль куни соат 17:00 да якунланади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўқишга киришни режалаштирган абитуриентлар тўрт куни ичида онлайн рўйхатдан ўтишлари керак. Абитуриентлар университетнинг расмий веб-сайтидан (https://inha.uz/en/howtoapply) рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети абитуриентлардан ҳужжатларни “Компьютер ва Дастурий инжиниринг” ҳамда “Логистика” йўналишлари бўйича қабул қилмоқда.

2016-2017-ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 250 нафар талабаларни “Компьютер ва Дастурий инжиниринг” ҳамда 80 нафар талабани “Логистика” йўналишига қабул қилишни режалаштирмоқда.

Абитуриентлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига қабул шартлари билан https://inha.uz/en/howtoapply ҳаволаси орқали танишишлари мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг