Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларга якуний имтиҳон натижалари ва семестр давомида йиққан баллари (кредитлари) асосида ҳар бир курс учун 10 нафар талабага 1 ўқув семестри учун контракт тўловидан 100% ва 50% чегирмали грантлар белгиланади.
Бундан ташқари, ўртача ўзлаштириши бўйича кўрсаткич 3.5 ёки ундан юқори бўлган талабалар «Деканат рўйхати» (Deans’ List) га киритилди ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Тадбир давомида ўтган семестр натижаларига кўра Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг энг яхши талабаларининг номлари эълон қилинди. Тақдирланганларнинг сони 20 нафарни ташкил қилди: 10 нафар биринчи ва 10 нафар иккинси курс талабалари.
Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус стипендиясини қўлга киритган Муҳаммаджон Тошпўлатов ва Шерзодбек Абдурасуловлар ҳам тақдирландилар.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маҳсус стипендияси иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқишда, ижтимоий ҳаётда, илмий изланишларда муваффақиятларга эришаётган ёшларга берилади.
Тадбир давомида Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети тайёрлов курсларида имтиҳонларни аъло даражада топширган бир гуруҳ тингловчилар тақдирландилар. Олти нафар тингловчиларга сертификат ва қимматбаҳо совғалар – телефонлар, хотира диски ва флэш дисклар топширилди.
Ушбу тадбир талабаларнинг илм олишга бўлган иштиёқини ва улар орасидаги соғлом рақобатни оширишга қаратилди.