Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/05/2018 IUT болалар учун ёзги ўқув лагерини ташкил қилмоқда
IUT болалар учун ёзги ўқув лагерини ташкил қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ёзги таътил даврида 10 дан 16 ёшгача бўлган болалар учун “Inha Tashkent Summer School” лагерини ташкил қилмоқда.

“Inha Tashkent Summer School” илк бор ўтказилиб, ёзги таътил вақтида болаларнинг интеллектуал ривожланиши ва самарали вақт ўтказишларига қаратилган.

Болаларнинг ёшига қараб мантиқий математика, инглиз тили, қизиқарли физика, дастурлаш, она тилиси инглиз тили бўлган ўқитувчи бўлган клуб, роботехника ва фикрлаш дизайнлари каби машғулотлар таклиф этилади.

Дастурлаш соатларида болалар дастурлаш асослари, веб-сайтлар яратиш, HTML, C++ ва Java ни ўрганадилар.

Битта мавсумнинг давомийлиги 14 ёки 21 кундан иборат бўлади. Лагерь ҳафтанинг иш кунлари соат 9:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача фаолият кўрсатади.

Болалар ёш ва билим даражаси қараб гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ 20 нафар боладан иборат бўлади.

IUT нинг узлуксиз таълим маркази менежери Дилшод Соатмуродов шундай деди: “Inha Tashkent Summer School” – Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги ташаббуси. Мазкур лойиҳа ёрдамида биз болалар учун қобилиятларни ривожлантириш ва кашф этиш учун имкониятлар яратишни хоҳладик”.

“Лагер вақтида болалар нафақат янги билимларга эга бўлишади, балки жамоада ишлаш ва ўзгача фикрлашни ўрганадилар”, - дея қўшимча қилди Соатмуродов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг