Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 26/05/2017 IUT абитуриентлар учун синов имтиҳонларини ўтказади
IUT абитуриентлар учун синов имтиҳонларини ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентлар ҳамда бошқа хоҳловчилар математика, физика ва инглиз тилидан синов имтиҳонини топшириб кўришлари мумкин.

Мазкур синов имтиҳонлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети асосий кириш имтиҳонларининг бир қисми бўлмаган ҳолда, абитуриентларга учта фан бўйича ўз билим даражаларини аниқлаб олишлари учун кўмак беради.

Синов кириш имтиҳонларида барча хоҳловчилар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари 30 майдан 14 июлга қадар қатнашишлари мумкин.

Синов имтиҳонлари юқорида қайд этилган учта фан бўйича ўтказилади. Физика ва математика фанларидан синов имтиҳонлари 1 соатдан, инглиз тилидан эса 2 соат давом этади. Синов имтиҳони топширувчилари ўз хоҳишларига қараб имтиҳон топширадиган фанни танлаб олиши мумкин.

Синов имтиҳонлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳудудида ўтказилади. Синов имтиҳонларида қатнашиш нарҳи битта фан учун 49 минг сўмни ташкил этади.

Ҳар бир имтиҳоннинг натижалари синов имтиҳони ўтказилган куннинг эртасига маълум қилинади. Синов имтиҳони қатнашчилари ўзлари кўрсатган натижа билан шахсий сўровнома орқали танишишлари мумкин.

Узлуксиз таълим маркази менежери Амирулла Абдуллаев қайд этди: “Биз барча хоҳловчиларга ўз билим даражаларини текшириб кўришлари учун синов имтиҳонларини ўтказишга қарор қилдик. Синов имтиҳонлари шунингдек, абитуриентларга Олий ўқув юртларининг кириш имтиҳонларига руҳий томондан тайёрланиб олишга ҳам кўмак беради”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг