Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 02/07/2016 “ITE Uzbekistan”нинг баҳорги кўргазмалари яқори савияда ўтди
“ITE Uzbekistan”нинг баҳорги кўргазмалари яқори савияда ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “ITE Uzbekistan”нинг баҳорги кўргазма мавсуми қатнашчилар ва ташриф буюрувчиларнинг ўсиши билан якунланди.

Анъанавий тарзда мавсумни “UzBuild” ихтисослаштирилган қурилиш кўргазмаси, “Aqua-Therm Tashkent” сув таъминлаш ва иқлимга хос мосламалар ҳамда “MebelExpo Uzbekistan” мебель кўргазмалари очиб берди.

17 йил давомида “UzBuild” мамлакатнинг қурилиш саноатидаги салоҳиятини намойиш этиб берадиган бош майдонга айланди. Бу йил кўргазмага дунёнинг 19 мамлакатидан 140 дан ортиқ компаниялар ташриф буюрди.

5 йил давомида “Aqua-Therm Tashkent” кўргазмаси ҳам ўз ўрнини топди. Агарда 2012 йилдаги дастлабки кўргазмада атиги 19 та стенд бўлган бўлса, бу йил кўргазмага дунёнинг 12 мамлакатидан 55 дан ортиқ компаниялар ташриф буюрди.

“MebelExpo Uzbekistan” мебель кўргазмаси энг машҳурларидан бири ҳисобланади. Бу йил кўргазмага дунёнинг 26 мамлакатидан 90 дан ортиқ компаниялар ташриф буюрди.

Умуман олганда, “ITE Uzbekistan”нинг баҳорги кўргазма мавсуми қатнашчилар ва ташриф буюрувчиларнинг ўсиши билан якунланди. Кўргазмада дунёнинг 35 мамлакатидан 828 дан ортиқ компания иштирок этиб, уларнинг маҳсулотларини 29065 дан ортиқ ташриф буюрувчилар кўриш имкониятига эга бўлишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг