Валюта курслари 23/04/2025
$1 – 12878.96
UZS – -0.24%
€1 – 14801.79
UZS – -0.71%
₽1 – 158.39
UZS – -0.85%
Қидириш
Туризм 07/03/2025 “ITB Berlin” халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди

“ITB Berlin” халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 4-6 март кунлари Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Джамшид Абдусаламов бошчилигида Ўзбекистон меҳмонхоналар, сайёҳлик агентликлари, туроператорлар, онлайн платформалар, авиакомпаниялар ва бошқа туризм соҳаси мутахассислари дунёдаги энг йирик сайёҳлик кўргазмаси – “ITB Berlin” ((Internationale Tourismus-Börse Berlin) ишида иштирок этди.

Берлиндаги “Messe Berlin” кўргазма мажмуасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон миллий стендда 25 дан ортиқ маҳаллий сайёҳлик ташкилотлари ўзларининг сайёҳлик хизматлари ва маҳсулотларини намойиш этди.

Бундан ташқари, кўргазма доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини хорижда тарғиб қилиш ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган қатор мамлакатлар туризм идоралари раҳбарлари билан 200 дан ортиқ «B2B» ва «B2G» учрашувлари ўтказилди.

Музокараларда мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, янги сайёҳлик тўпламларини жорий этиш ва трансчегаравий йўналишларни яратиш, барқарор туризм ҳамда экотуризм, саргузашт туризм йўналишлари мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди. Европа қитъасидан, хусусан Германиядан сайёҳларни жалб этиш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

Шунингдек, 10 дан ортиқ хорижий ОАВ ва медиа платформалар вакиллари билан ҳам учрашувлар ташкил этилди. Хорижий томонга Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, қадимий шаҳарлар, меъморий обидалар, асосий сайёҳлик йўналишлари ҳамда мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари тўғрисида маълумотлар берилди.

ITB Berlin 1966 йилдан буён ўтказилиб келинадиган дунёдаги энг йирик сайёҳлик ярмаркаси ҳисобланади. Ярмаркада меҳмонхоналар, сайёҳлик кенгашлари, туроператорлар, тизим провайдерлари, авиакомпаниялар ва автоуловларни ижарага берувчи компаниялар иштирок этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг