Валюта курслари 25/07/2025
$1 – 12653.48
UZS – -0.85%
€1 – 14871.64
UZS – -0.71%
₽1 – 159.75
UZS – -1.79%
Қидириш
Туризм 23/07/2025 Италиядан Ўзбекистонга туристик оқим 13,5% га ошди

Италиядан Ўзбекистонга туристик оқим 13,5% га ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонга турли мақсадларда 17,4 минг нафар Италия фуқароси ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 минг кишига ёки 13,5% га кўпдир.

Италияликлар ташрифининг асосий мақсадини туризм ташкил этмоқда — 16 410 нафар сайёҳ Ўзбекистонга саёҳат қилиш ниятида келган. Шунингдек, 530 киши қариндошларини зиёрат қилиш, 400 нафар киши хизмат сафари, 43 киши эса таълим олиш мақсадида ташриф буюрган.

Кўрсаткичлар ўсиши Италиялик сайёҳлар томонидан Ўзбекистонга бўлган барқарор қизиқишни ҳамда икки давлат ўртасидаги маданий ва гуманитар алоқалар мустаҳкамланаётганини англатади.

Ўзбекистоннинг Европа йўналишидаги туризм салоҳиятини фаол тарғиб этиш, виза сиёсатини яхшилаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш хорижий меҳмонлар сони ошишига хизмат қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг