Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда етиштирилган қовун халқаро танловда музқаймоқ тайёрлаш учун энг яхши маҳсулотлардан бири деб топилди.
Италия музқаймоқ ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси ташаббуси билан «Palatsso dey Kongressi» саройида ўтказилган Миллий кўргазмада илк бор “Музқаймоқ жаҳон мероси” халқаро танлови бўлиб ўтди.
Шунингдек, миллий кўргазма доирасида бошқа мамлакатларга хос бўлган мева ва ўзига хос маҳсулотлардан музқаймоқ тайёрлашда фойдаланган ҳолда танловда иштирок этиш шарти белгиланганди. Ташкилотчилар ажойиб ҳидли музқаймоқ тайёрлашда ишлатилган Ўзбекистонда етиштирилган қовун музқаймоқ тайёрлаш учун энг яхши иккинчи маҳсулот сифатида тан олинди. Биринчи Ўринда Американинг ерёнғоқли музқаймоғи, учинчи ўриндан манголи Миср музқаймоғи жой олди дея хабар бермоқда Kun.uz сайти.
Танловда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида етиштирилган учта қишки нав — “қирқма”, “қари қиз” ва “қора қанд” қовунлари иштирок этди. Танлов координатори Маттео Фортунати сўзларига кўра, такрорланмас таъмга эга Ўзбекистон қовунларидан ширин музқаймоқ тайёрлаш имконияти уларни Европа ва Италияга экспорт қилишни оширади.