Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 16/03/2018 Истанбулдан Самарқандга биринчи қатнов амалга оширилди
Истанбулдан Самарқандга биринчи қатнов амалга оширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 16 март куни “Turkish Airlines” авиакомпанияси самолёти Истанбул-Самарқанд-Истанбул йўналиши бўйича биринчи қатновни амалга оширди.

Аэропортда “Turkish Airlines” авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши бошчилигидаги турк делагатсиясини Самарқанд шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ходимлари ОАВ вакиллари билан биргаликда карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди.

Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Рахимов, “Самарқанд” халқаро аэропорти директори Хасан Мовлонов, “Turkish Airlines” авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши ҳамда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шенлар сўзга чиқиб, узоқ йиллардан буён халқларимиз ўртасида тарихан шаклланган қардошлик ва дўстлик муносабатларини юксак эканлиги ва айнан мана шу муносабатлар икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтдилар.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга давлат ташрифи давомида айтиб ўтганларидек, Самарқанд ва Истанбул шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатновлар иккала мамлакат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мунтазам қатновлар сонини оширишга тайёрлигини тасдиқлайди. Бу, нафақат савдо-иқтисодий, инвестицион ҳамда сайёҳлик соҳаларининг янги имкониятларини очишга, балки икки давлатнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан Туркия Республикаси фуқаролари учун виза тизимини соддалаштириш тўгърисидаги қабул қилинган қарори Ўзбекистонга ташриф буюрувчи турк фуқароларига кенг имкониятлар яратди.

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 30 октябрь кунидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам ҳаво алоқаларини бошлаган эди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Самарқанд шаҳридан ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, Тошкентдан эса, ҳар куни Истанбулга “Boeing” ва “Airbus” ҳаво кемаларида қатновлар амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг