Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Иқтисод 09/07/2025 Иссиқхона газларининг чиқарилиши чекланади

Иссиқхона газларининг чиқарилиши чекланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Қонунга кўра, иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат ҳисобини юритиш;

мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;

иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш ва уларнинг тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш.

Шунингдек, юридик шахслар, ЯТТ ва жисмоний шахслар “яшил” лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган “яшил” лойиҳалар натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари давлат томонидан тўлиқ тасарруф этилади.

"Яшил" лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар углерод бирликлари реестрига киритилади.

Бундан ташқари, Қонунда “яшил” лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган “яшил” лойиҳани бажариш натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари верификация қилиниши кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг