“Иссиқликтаъминоти” АЖ Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Франция тараққиёт агентлиги (ФАT) «Иссиқликтаъминоти» давлат компанияси билан биргаликда Фарғона вилоятининг “Қиргули массивида туман иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича ўзаро келишув Меморандуми имзоланди.
Ҳамкорликдаги лойиҳа 2027-2029 йилларда 76 км иссиқлик тармоғини модернизация қилиш ва 380 та индивидуал иссиқлик пункти (ИИП) ўрнатишни ўз ичига олади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг қиймати 39,9 миллион АҚШ долларини ташкил этади. У амалга оширилгандан сўнг 317 та кўп қаватли уй ёки 16 617 хонадон ва 41 та ижтимоий соҳа объекти марказлашган иссиқлик таъминоти билан таъминланади.
Шу каби лойиҳаларни Халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириш Президентимизнинг 2025-йил 11-мартдаги ПҚ-100-сон қарорида ҳам келтириб ўтилган.