Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 15/07/2024 «Иссиқлик электр станциялари» АЖ 2024 йил 1-ярим йиллигида эришган асосий кўрсаткичлари
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ 2024 йил 1-ярим йиллигида эришган асосий кўрсаткичлари

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида 17 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу режага нисбатан 111,8 фоиз, бу хакда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати хабар беради.

Инвестиция дастурига асосан 257,8 миллион АҚШ долларига тенг маблағ ўзлаштирилиб, режа кўрсаткичи 101 фоизни ташкил этди. 

Инвестиция лойиҳалари доирасида айни пайтда Толимаржон ИЭСда умумий қуввати 1065 МВт ва Навоий ИЭСда қуввати 650 МВт бўлган замонавий, энергосамарадор буғ-газ қурилмаларини бунёд этиш бўйича қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Корхона олдида турган муҳим вазифалардан бири - бу маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобланади. Шу мақсадда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2024 йилнинг январь-июнь ойларида маҳсулот таннархи 758,9 млрд.сўмга пасайтирилиб, режа 105,2 фоизга бажарилди.

2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида жами 53 та энерго объектда, шу жумладан, 14 та энергоблок, 1 та турбо генератор, 28 та қозонагрегати, 7 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаларини мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган. 

Мавсумга тайёргарлик жорий йилнинг февраль ойидан бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар 6 та энергоблок, 5 та буғ-газ қурилмаси, 17 та қозон агрегатларида таъмир ишлари якунланди. 4 та энергоблок ва 8 та қозон агрегатида мукаммал ҳамда ўрта таъмир ишлари амалга оширилмоқда. 

Режалаштирилган таъмир ишлари тўлиқ амалга оширилиши натижасида энергоқурилмаларнинг мавжуд қуввати 281 МВт ҳамда қозон қурилмаларнинг ишлаб чиқариш қуввати 150 тонна/соатга оширилишига эришилади.

Бундан ташқари, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ тизимидаги «Тошкент иссиқлик маркази» қозонхоналарида энерго қурилмаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида, таъмирлаш ишлари режалаштирилган 15 та қозон қурилмаларидан 8 таси шай ҳолатга келтирилди, 5 та қозон қурилмаларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 

2024 йил январь-июнь ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 32,1 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 101,1 фоизга бажарилиши таъминланди. Импорт ҳажми 9,3 миллион АҚШ долларига қисқартирилиб, бунда режа 122 фоизга бажарилди. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг