Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 24/03/2018 Иссиқкўлгача бўлган ҳар ҳафталик темир йўл рейси ишга туширилди
Иссиқкўлгача бўлган ҳар ҳафталик темир йўл рейси ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 22 мартдан бошлаб “Тошкент – Бишкек – Рибачье – Тошкент” йўналиши бўйича ҳафталик темир йўл рейси ишга туширилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотлари бўйича рейс Тошкентнинг Марказий вокзалидан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 20:50 да жўнаб кетади.

Тошкентга шанба куни соат 1:59 да йўлга чиқиб, якшанба куни соат 5:30 да етиб келади. Йўлга кетадиган вақт 25 соату 39 дақиқани ташкил қилади.

300 нафар йўловчига мўлжалланган поездда 1 та биринчи класс вагони, 5 та купе, 2 та плацкарт ва 1 та вагон-ресторандан иборат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг