Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 17/04/2019 Исроилга виза олиш учун аризалар “TLS contact center” орқали амалга оширилади
Isroilga viza olish uchun arizalar “TLS contact center” orqali amalga oshiriladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ўзбекистон Республикасидаги Исроил Давлати элчихонаси виза бериш тизимини ўзгартирди.

2019 йилнинг 18-апрел кунидан бошлаб Исроилга ташриф буюриш учун виза олиш аризалари TLS contact center виза маркази орқали амалга оширилади.

Унинг тартиби ҳизматлар сифатини ошириш, ҳамда зарур бўлган ҳужжатлар тўпламини тўғри тақдим этиш мақсадида ташкил этилган.

Виза аризасини топшириш учун https://il.tlscontact.com саҳифаси орқали ёки +99878-129-20-13/14 телефон рақами орқали TLS contact center виза марказида рўйхатдан ўтишингиз талаб этилади. Қўнғироқлар душанбадан жумагача 08:30 дан 12:00 гача ва 13:00 дан 16:30 гача қабул қилинади.

Виза маркази қуйидаги манзил бўйича жойлашган: "Дарҳон" бизнес маркази, Мустақиллик шох кўчаси 88-а уй, Тошкент шаҳри, 100000.

Виза олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати билан элчихона веб-сайти: http://embassies.gov.il/tashkent, Консуллик ҳизматлари бўлимида танишишингиз мумкин.

Ҳужжатлар виза олиш марказида кўриб чиқилади ва элчихонага тайёр ҳолда топширилади. Зарур ҳолларда интервю учун элчихонага баъзи ариза берувчилар таклиф қилинади.

Ушбу тартиб виза олиш тизимини такомиллаштириш, глобал муҳитда ортиб бораётган талаб ва ўзгаришларга мослашиш учун киритилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг