Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 26/03/2019 Исломобод шаҳрида Наврўз айёми нишонланди
Исломобод шаҳрида Наврўз айёми нишонланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz)  – 2019-йил 24-март куни Ўзбекистоннинг Покистондаги Элчихонаси Исломобод шаҳрида Наврўз муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида иштирок этди.

Байрамда Покистоннинг ижтимоий-сиёсий, ишбилармон, журналистик ва илмий-академик доиралари, хорижий дипломатик корпус вакиллари қатнашди.

Тантананинг бош меҳмони Покистон Ислом Республикаси Президенти Ариф Алви ҳамда Покистон ҳукумати аъзолари бўлди.

Байрам тадбири доирасида Ўзбекистон павилёни ташкил этилди. Павилён мамлакатимизнинг, хусусан Наманган вилоятининг туристик салоҳиятини ва иқтисодий имкониятларини акс эттирувчи сурат ва расмлар билан безатилди.

Байрам иштирокчилари ўзбек амалий санъатининг турли хил буюмлар, жумладан машҳур чуст пичоқлари, қўл меҳнати орқали ипакдан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда покистонлик сайёҳларнинг Наманган вилоятига “Зиёрат-туризмни” амалга оширишлари учун махсус ишлаб чиқилган туристик йўналишлар билан таништирилди.

Меҳмонлар ўзбек анъанавий ошхонаси билан танишиш, шунингдек ош, манти, сомса ва ширинликлардан таътиб кўриш имконига эга бўлди.

Ўзбекистон павилёни ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Покистон Ислом Республикаси Президенти Ариф Алви ва унинг рафиқаси павилённинг фахрий меҳмонлари бўлди. Улар ўзбек халқининг бой маданий-тарихий меросини ва такрорланмас миллий ошхонасини юқори баҳолади.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг