Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Малайзия пойтахтида илк маротаба муҳтожлар учун автоматик озиқ-овқат банкоматлари пайдо бўлади. Бундай қурилма Ал-Акрам масжидига қўйилади. Камбағалларга гуруч етказиб берувчи қурилма шу ой охирида Малайзия Диний идорасининг саъй-ҳаракати билан бир қатор биноларда пайдо бўлади.
Масжид вакили янги ушбу қурилма нафақат дон тарқатиш, балки садақа ёки мажбурий закотни беришга тайёр бўлган донорлардан пул олиш функциясига эга бўлишини ҳам тушунтирди, дея хабар беради IslamNews.
Таъкидлаш жоизки, бундай озиқ-овқат маҳсулотларини муҳтожларга етказиб берувчи қурилмалар Индонезияда кенг тарқалган.
Манба: Azon.uz ахборот таҳлилий портали.