Андижон ва Балиқчи туманларида ташкил этилган учрашувларда жамоатчилик вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, талаба-ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Учрашувларда номзоднинг Андижон вилоятидан ишончли вакили, меҳнат фахрийси Машариф Юсупов сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.
Номзоднинг сайловолди дастурида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва рақобатдошлигини ошириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, иқтисодий ўсиш суръатлар изчиллигини таъминлаш, тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқда реал мулкдорлар синфини шакллантириш асосида қишлоқ хўжалигини янада диверсификация қилиш ва ривожлантириш каби яна бир қанча муҳим устивор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Учрашувларда Андижон қишлоқ хўжалиги институти маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мирзоҳид Ботиров, Орол маҳалла фуқаролар йиғини раиси Матлуба Ғаниева, Андижон КХИ қошидаги 1 сон академик лицей директори Гулнора Аҳмедова, халқ депутатлари Балиқчи тумани Кенгаши депутати Малоҳат Ёқубова, тадбиркор Гулираъно Ғуломова ва бошқалар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли халқимизнинг яшаш даражаси ва сифати ортиб бораётганлиги, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб барча соҳаларда юксалишлар рўй бераётганлигини эътироф этди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримовга овоз беришга чақиради.