Ҳар йили тузиладиган рўйхатга ўз фаолияти билан ажралиб турадиган дунёнинг етакчи сиёсат ва жамоат арбоблари ҳамда ноҳукумат ташкилотлари вакилларининг номлари киритилади.
2016-йил рейтингида ушбу рўйхатдан Ўзбекистоннинг биринчи ва ҳозирги президентларининг номлари ўрин олганини изоҳлар экан, “етук давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов янги мустақил давлатнинг асосчиси эди ва собиқ Иттифоқ парчаланганидан сўнг Ўзбекистоннинг шаклланишида катта рол ўйнади”, дея таъкидлашади рўйхатни тузувчилар.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти шахсиятига берилган юксак баҳо ўзини халқининг фаровонлиги ва Ватанининг равнақи йўлида хизмат қилишга багъишлаган Ислом Каримовнинг хотирасига билдирилган яна бир эҳтиром бўлди.
Шу билан бирга, Барселона Халқаро муносабатлар маркази экспертлари Ўзбекистоннинг тажрибали бош вазири Шавкат Мирзиёев Президент сайловида овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоиз овозини олиб, ишончли гъалабани қўлга киритганини қайд этишади. Шунингдек, испан таҳлилчилари Президент Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида янгича анъаналарни кутиш мумкинлигини таъкидлашади.
Мазкур рейтинг Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганидан ҳамда мамлакатимизда замонавий демократик давлат барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқларнинг дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганидан далолатдир, деб хабар беради “Жаҳон” АА.