Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 24/06/2016 Ислом Каримов ва Мамнун Ҳусайн муносабатлари ривожланиши истиқболларини муҳокама қилишди
Ислом Каримов ва Мамнун Ҳусайн муносабатлари ривожланиши истиқболларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президент Ислом Каримов Президент Мамнун Ҳусайн билан учрашди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24-июнь куни Кўксаройда Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашув ўтказди.

Президентимиз Ислом Каримов учрашувда Мамнун Ҳусайннинг юртимизга илк ташрифини мамлакатларимиз ҳамкорлиги ривожида муҳим воқеа, деб билишини таъкидлади.

Покистон Ўзбекистонга яқин қўшни, улкан иқтисодий салоҳиятга эга давлат. Мамлакатларимиз ҳамкорлиги минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Давлатларимиз минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбекистон Покистоннинг ШҲТга аъзо давлат сифатида қабул қилинишини қўллаб-қувватлаб, ташкилотга раислиги даврида бу масалага алоҳида эътибор қаратди. Бу борада Ҳаракат дастурини ишлаб чиқди ва амалга оширди. Саммит доирасида ШҲТда аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланиши унинг амалий натижаси бўлди.

Учрашувда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Мамнун Ҳусайн ўзбекона меҳмондўстлик ва мазмунли суҳбат учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Покистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг