Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 24/06/2016 Ислом Каримов Қирғизистон Президенти билан учрашув ўтказди
Ислом Каримов Қирғизистон Президенти билан учрашув ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24-июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашув ўтказди.

Президентимиз Ислом Каримов билан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев учрашувида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон минтақада тинчлик, барқарорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ўз ташқи сиёсат концепциясига мувофиқ барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли бунга яққол мисолдир. Ушбу замонавий транспорт йўлаги мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янада кенгайишида муҳим аҳамият касб этади.

Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Алмазбек Атамбоев самимий учрашув учун давлатимиз раҳбари Ислом Каримовга миннатдорлик билдириб, Қирғизистон Ўзбекистон билан яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишини қайд этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг