Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 15/08/2016 Исламджан Эргашходжаев Тошкент вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди
Исламджан Эргашходжаев Тошкент вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 12 август куни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчисини тайинлади.

Президент Фармонига мувофиқ, Исламджан Джасурович Эргашходжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Мазкур тайинланишгача у вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқ-тартибот органи фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз-ўзини бошқариш ва ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Тошкент вилояти ҳокими лавозимида Исламджан Эргашходжаев 2016-йилнинг февраль ойидан бери ишлаб келаётган Содиқ Абдуллаевни алмаштирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг