Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 23/03/2019 Ироқнинг Тигр дарёсида йўловчи паромининг ҳалокатга учраши оқибатида 93 киши ҳаётдан кўз юмди
Ироқнинг Тигр дарёсида йўловчи паромининг ҳалокатга учраши оқибатида 93 киши ҳаётдан кўз юмди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ироқнинг Тигр дарёсида йўловчи паромининг ҳалокатга учраши оқибатида 93 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Ал Арабия” телеканали хабар берди.

“Ал Сумариа” телеканали маълумотларига кўра, ушбу фожиага алоқадорликда гумон қилинган тўққиз киши ушланган. Мамлакат бош вазири Одил Абдул Маҳди фалокат бўйича тезкор суриштирув ўтказишга буйруқ берган. Дастлабки тахминларга кўра, кеманинг чўкиб кетишига унга рухсат этилганидан уч баробар кўп юк ортилгани сабабдир.

Араб телеканалларининг хабар қилишича, кема бортида 170 нафардан 250 нафаргача инсон бўлган. Паром эса 75 кишига мўлжалланган. Қурбонлар сонининг кўплиги сув транспорти бортида йўловчиларнинг аксарияти болалар эканлиги билан боғлиқ. Улар сузишни билишмаган.

Ҳодисани кучли оқим келтириб чиқарган бўлиши мумкинлиги ҳам айтиляпти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг