Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Молия 23/11/2024 Иқтисодиёт ва молия вазирлигида ОТБ вакиллари билан яшил молиялаштириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Иқтисодиёт ва молия вазирлигида ОТБ вакиллари билан яшил молиялаштириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 22-ноябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда тижорат банклари орқали хусусий секторда "яшил" иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш учун бозор механизми тамойилида молиявий маблағларни ажратиш ва "яшил" иқтисодиётга ўтишнинг бошқа йўналишлари муҳокама қилинди.  

Бундан ташқари, миссия доирасида мамлакатнинг иқлим ўзгариши бўйича ислоҳотлар кун тартиби, устувор йўналишлари, ҳамда мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган чора-тадбирлар ва ресурслари бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва режалаштирилган лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг