Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 12/11/2024 Ипотека, даромад ва шартномалар. Ўзбекистонда уй-жой бозоридаги иқтисодий фаоллик омиллари

Ипотека, даромад ва шартномалар. Ўзбекистонда уй-жой бозоридаги иқтисодий фаоллик омиллари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан иқтисодий фаоллик даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш учун республикада уй-жой ва ипотека бозоридаги фаоллик даражаси таҳлил қилинди.

Таҳлил давомида қуйидагилар аниқланди:

2024-йилнинг III-чорагида Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди. Хусусан, жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида кўп қаватли уйлардаги квартиралар олди-сотдиси учун 41861 та шартнома расмийлаштирилган бўлиб, бу кўрсаткич

2023-йилнинг мос давридагига нисбатан 3362 тага (7,4 фоизга) кам. 

Таҳлиллар тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари ва аҳоли тасарруфидаги даромадлар уй-жой бозорига таъсир этувчи муҳим омиллар эканлигини кўрсатди. 

Хусусан, 2021-йилнинг январь ойидан 2024-йилнинг сентябрь ойигача бўлган даврда уй-жой олди-сотдиси ва аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми ўртасида (корреляция коэффициенти = 0,81), шунингдек, уй-жой олди-сотдиси ва аҳолининг тасарруфдаги даромадлари ўртасида (корреляция коэффициенти = 0,48) сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, 2024-йилнинг III-чорагида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 4,84 трлн. сўмни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2023-йилнинг мос давридагига нисбатан 7,3 фоиз кам.

Таҳлилларга кўра, ажратилган кредитларнинг ўсиш суръати сўнгги 3 йилдаги ўртача даражада сақланиб қолса, йил охирига қадар ҳар ойда ўртача 13,0-14,0 мингта уй-жой олди-сотди шартномалари тузилишини кутиш мумкин.

Маълумот учун: 2023-йилнинг IV-чорагида ҳар ойда ўртача 12,9 мингта шартнома имзоланган.

Таҳлил жараёнида нотариус идоралари томонидан расмийлаштирилган уй-жой олди-сотди шартномалари сони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ипотека кредитлари маълумотларидан фойдаланилди. 

Прогноз MIDAS (Mixed-data sampling) усулидан фойдаланган ҳолда EViews статистик дастури орқали амалга оширилди. MIDAS чораклик ва ойлик статистик маълумотларни бирлаштириш асосида баҳолаш ҳамда прогноз қилиш имконини беради. 

Прогноз кўриб чиқилаётган моделнинг бир нечта регрессияларини ўртача баҳолаш асосида амалга оширилди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг