Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 24/11/2024 "Ипак йўли" ЭИЗда икки лойиҳа амалга оширилмоқда

"Ипак йўли" ЭИЗда икки лойиҳа амалга оширилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилоятида жойлашган "Ипак йўли" эркин иқтисодий зонасида (ЭИЗ) икки йирик лойиҳа ишга туширилди.

Дастлаб, $10 миллионлик лойиҳа доирасида электр скутерлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳага кўра, йилига 2 миллион дона электр скутер ишлаб чиқарилиши ва $5 миллионлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган. Ишлаб чиқариш 2025 йил охирида бошланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Хитойнинг China Baoli Technologies Holdings Limited компанияси томонидан рангли металл конструкциялар ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа қиймати $200 миллионни ташкил этади. Заводнинг йиллик қуввати 45 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, экспорт салоҳияти $18 миллионни ташкил этади. Завод 2026 йилда ишга тушиши режалаштирилган.

2024 йил феврал ойида Президент Шавкат Мирзиёев "Ипак йўли" ЭИЗни ташкил этиш ҳақида эълон қилган эди. Хитойлик инвесторлар иштирокида ташкил этилган ушбу ҳудудда энергетика, машинасозлик, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами $3 миллиардлик 30 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

ЭИЗнинг умумий майдони 218 гектарни ташкил қилади. Шу жумладан, 201 гектардан ортиқ ер майдонлари қишлоқ хўжалигидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга ўтказилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг