Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 31/01/2019 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Фармон билан инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари белгиланди. Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди.

Вазирлик ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши;

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги;

Технологик ривожланиш агентлиги.

Вазирлик ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари, ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Қиймати 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги келишувлар Вазирлик билан олдиндан келишилиши шарт. 2019 йил 1 мартгача “Инвестиция портали”да инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларининг марказлашган маълумотлар базаси яратилади.

2019 йил 1 июлдан инвесторлар билан ўзаро алоқалар “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширилади. Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази қошида ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича бепул курслар ташкил этилди.

Ҳукуматнинг давлат ривожланиш дастурларини молиялаштириш функцияси Молия вазирлигига юкланди ҳамда жамғарма 2019 йил 1 февралдан тугатилади. 2019 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикасининг интерактив инвестициявий харитаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилади. Бу хақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Хуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг