Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 26/08/2022 Инвестициялар учун энг жозибадор тармоқлар аниқланди
Инвестициялар учун энг жозибадор тармоқлар аниқланди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари қиёсий устунлик нуқтайи назаридан инвестициялар учун энг жозибадор тармоқларни аниқлади.

Саноат тармоқлари инвесторлар учун потенциал жозибадор бўлиш учун қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитидан ташқари маълум қиёсий афзалликларга ҳам эга бўлиши даркор. Тадқиқот натижасида иккита саноат гуруҳи аниқланди.

Биринчи гуруҳ - халқаро савдода қиёсий устунликка эга бўлган ва инвестициялардан дарҳол даромад олиш мумкин бўлган тармоқлар мажмуи. Булар: тўқимачилик саноати, кийим-кечак ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, электр жиҳозларини ишлаб чиқариш тармоқларидир.

Меҳнат харажатлари, потенциал бозорлар ва мавжуд хом ашё ушбу тармоқларнинг қиёсий афзаллигини белгиловчи асосий омиллар ҳисоблаанди. 

Иккинчи гуруҳ - ривожланиш потенциалига эга бўлган, лекин инвестициялардан маълум шароитларда даромад оладиган тармоқлардир. Бу гуруҳга кимё саноати, қора металлургия, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш киради.

Ушбу тармоқларнинг ҳозирги устунлиги энергия нархининг нисбатан пастлиги билан боғлиқ. Бироқ, бу афзаллик бозордан ташқари омиллар, ушбу ҳолатда, сунъий чеклаш ва энергия нархини субсидиялашга боғлиқ.

Либераллаштириш шароитида технологик сиёсатни такомиллаштириш ва маҳсулот бирлигига ресурслар сарфини сезиларли даражада камайтириш шарти билан ушбу тармоқларга қўйилган инвестициялар даромад келтиради.

Тармоқларнинг қиёсий афзаллиги ички нархлар ва жаҳон нархларида ҳисобланган ялпи маҳсулотдаги қўшилган қиймат улушининг нисбатларидан фойдаланган ҳолда баҳоланди. Ҳисоб-китоблар учун ҳар бир кўриб чиқилаётган соҳа учун асосий маҳсулотлар танлаб олинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг