Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, йирик инфратузилма обектлари ва корхоналар барпо этиш жараёнига чет эл инвестициялари изчил жалб қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари юқори иқтисодий ўсишга эришиш ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлашда инвестицияларнинг муҳимлигини қайд этар экан, шу пайтгача бу борадаги ишлар пала-партиш бажариб келинганини танқид остига олди.