Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Молия 22/04/2016 Инвестицион кредитлар миқдори 2,7 трлн. сўмдан ортиб кетди
Инвестицион кредитлар миқдори 2,7 трлн. сўмдан ортиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-март ойларида инвестицион кредитлар миқдори ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробар ошиб, 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 2,7 трлн. сўмни ташкил қилди.

Республикамиз раҳбарининг кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида соҳа субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўпайиб, 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 3,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Жумладан, микрокредитлар ҳажми 772,9 млрд. сўмдан ошиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар ўсди.

Тижорат банклари томонидан аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кредитлар миқдори 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар ошиб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 409,7 млрд. сўмдан ошиб кетди.

Шунингдек, банклар томонидан ёшларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳам жиддий эътибор бериб келинмоқда.

Хусусан, ҳисобот даврида мазкур йўналишга 63,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, мазкур кўрсаткич ҳам 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробардан зиёдга ошди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг