Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 24/06/2022 Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг қабул қилинганига икки йил тўлди
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг қабул қилинганига икки йил тўлди

Бундан икки йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги Фармони билан 2020-2025 йилларга мўлжалланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси тасдиқланган эди.

 

Ўтган давр мобайнида Миллий стратегияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг жами 78 бандидан 60 банд (76%) бўйича ишлар бажарилди, 18 бандни (24%) амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Миллий стратегияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг турли жиҳатларини тартибга солувчи жами 12 та кодекс ҳамда 33 та қонун ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш назарда тутилган. Бугунга қадар 2 та кодекс Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бошқа кодекслар лойиҳалари ҳам турли босқичларда муҳокама жараёнидан ўтказилмоқда. Қолаверса, 11 та қонун, 10 та фармон ва қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, Миллий стратегия тадбирлари доирасида инсон ҳуқуқлари бўйича 3 та халқаро шартнома ратификация қилинди.

Миллий стратегия доирасида қуйидаги мақсадларга эришилди:

биринчидан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишига эришилмоқда;

иккинчидан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий механизм яратилди;

учинчидан, қонунчиликка ва давлат органлари фаолиятига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни жорий қилиш самарадорлиги ошди;

тўртинчидан, аҳолининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жумладан, бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатиш, таълим бериш фаолияти яхшиланди;

бешинчидан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.

Бугунги кунда конституциявий ислоҳотларнинг “Инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётгани ҳам Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиянинг ўз вақтида қабул қилингани ва мамлакат ривожланиши йўлида зарур қадам бўлганини кўрсатади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг