Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 06/09/2023 Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Бошқармасидан Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 75 йиллигини нишонлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик хати
Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Бошқармасидан Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 75 йиллигини нишонлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик хати

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази номига миннатдорлик хати келди. Унда Ўзбекистон Ҳукуматига Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллигига оид тадбирларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли дастур учун миннатдорлик изҳор этилган.

Мактубда Ўзбекистон Президенти томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тасдиқлангани ва кенг қамровли ушбу Дастурда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятлари бажарилишига оид устувор саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилгани олқишланган.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 75 йиллигини биргаликда нишонлашга оид таклифини қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон Ҳукуматига мазкур Бошқарма номидан миннатдорчилик билдирилган.

Шунингдек, «БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ҳамда уни бажариш бўйича “Йўл харитаси” қабул қилинганини қўллаб-қувватлайди. Бу – Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни ривожлантириш борасида бошлаб юборилган амалий ишларни давом эттиришнинг ҳал қилувчи омилидир», дейилади мактубда.

Хатда таъкидланганидек, Ўзбекистон Ҳукумати ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ҳамда унинг Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва амалий мулоқотлар Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятларини бажариши йўлида самарали ҳамкорликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Мактубда Ўзбекистоннинг бу соҳадаги эзгу интилишлари келгусида ҳам изчил қўллаб-қувватланиши қайд этилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг