Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2018 “Inha Tashkent Summer School” биринчи мавсуми ёпилди
“Inha Tashkent Summer School” биринчи мавсуми ёпилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Inha Tashkent Summer School” биринчи мавсумнинг ёпилиш ва иштирокчиларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

“Inha Tashkent Summer School” 2018 йилнинг май ойида ишга туширилди. Лагерь IUT нинг янги инновацион лойиҳаси бўлиб, болажонларнинг ёзги таътил давридаги вақтини мароқли ва унумли ўтказишга мўлжалланган.

“Inha Tashkent Summer School”нинг биринчи мавсумида 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган 240 нафар болажонлар иштирок этишди.

Иштирокчилар бир неча гуруҳга бўлинишди. Гуруҳларда болажонлар ёшига қараб мантиқий математика, инглиз тили, қизиқарли физика, дастурлаш, она тилиси инглиз тили бўлган ўқитувчи бўлган клуб, роботехника ва фикрлаш дизайнлари каби машғулотларда иштирок этишди.

Кичик гуруҳдаги болажонлар турли девайсларнинг тузилиши билан танишган бўлсалар, катта гуруҳдаги болалар “Arduino” тизимидан фойдаланган ҳолда роботларни яратишни ўргандилар.

Arduino – автоматика ва робототехниканинг оддий тизимларини яратиш учун аппарат-дастурий мосламадир.

Буюк британиялик мутахассис Грэм Мэдд “Инглиз тилидан сўзлашув” клубини олиб борди. Клубдаги дарс давомида болалар турли мавзуларни муҳокама қилган ҳолда сўзлашув инглиз тилини кучайтиришди.

Ўқув машғулотининг ўзига хос жиҳатларидан бири дастурлаш дарсларидир. Машғулотлар давомида болалар дастурлашдан сабоқ олишди.

Дарслардан бўш вақтларида болалар қувноқ ўйинларда иштирок этишди, ҳар ҳафта бўладиган ўз чиқишларини тайёрлашди.

Таъкидлаш жоизки, машғулотлар давомида ўзини ижобий кўрсатган болалар, турли ўйин мосламалари билан жиҳозланган ўйинлар билан тўла хоналарда ўйин ўйнашларига рухсат берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг